Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Россия премьер-лигасининг  13-турида “Уфа” футболчилари ўз майдонида “Ахмат” жамоасини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди ва қимматли уч очкони қўлга киритди. Чемпионат тўпурари Ҳамид Агаларовнинг аниқ зарбасидан сўнг қўлга киритилган муҳим  ғалаба эвазига  Остон Ўрунов жамоаси хавфли зонани тарк этиб, 13-поғонага кўтарилиб олди.

Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Алексей Стукалов журналистларга ўйин бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, интервью берди.

image-1599-1635692878-620x414

Таъкидлаш жоизки, бош мураббий қарорига кўра, Остон Ўрунов ушбу учрашувда илк бор  Агаларов билан бирга  ҳужумчи сифатида тўп тепди. Бунгача, легионеримиз ярим ҳимояда ўйнаётган эди.

- Ўйинни қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир шундай вазиятдамизки, бизни фақат ғалабалар қутқаради. Аввалги икки ўйинни жамоа  яхши ўтказди, лекин уч очкони қўлдан чиқардик. Бу галги баҳс ҳақида гапирсак, биринчи бўлим биз режалаштиргандек бўлмади. Рақиб майдонда устунлик қилган бўлса-да, дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар бўлмади.

Танаффусдан кейин ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Иккинчи бўлимнинг ярим соатида “Уфа” намунавий ўйин кўрсатди. Гол уришдан ташқари яна бир неча хавфли вазиятлар яратдик. Шундан сўнг, “Ахмат” тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнай бошлади ва бунга жавобан биз 3-5-2 схемасига ўтдик. Баҳс охирида натижани ҳимоя қилишимизга тўғри келди. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

- Танаффусда шогирдларингизга нима дедингиз? Бирдан жамоа тезлиги ошди, ҳужумга зўр берди ва “Ахмат” жамоаси дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга кела бошлади.

- Натижа бизга босим ўтказди. Йигитлар бироз бўш ўйнаётгани билиниб турганди. Танаффусда уларни “уйғотиш”га тўғри келди. Қўшимчасига, ўйин услубини ўзгартирдик. Остон Ўрунов қанот ҳужумига ўтганидан кейин олдинги чизиқда тезлик сезиларли даражада ошди. Вячеслав Кротов ҳам шундай ўйнади. Уларнинг хизмати эвазига голга тортадиган вазиятлар кўп яратилди.

0

- Агаларов яна гол урди. Энди уни премьер-лиганинг етакчи ҳужумчилари қаторига қўшсак бўладими?

- Агар у бир неча мавсум давомида мунтазам гол ура олса, уни юқори савияли тўпурарлар қаторига қўшиш мумкин бўлади. Ҳозир эса, у йўлнинг бошида холос.

- Мориц Бауэр қай аҳволда?

- Унинг сон-тос бўғимида муаммо бор. Бу эски жароҳат. Ҳозирча у даволаняпти. Нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Неманья Милетичнинг саломатлиги ҳақида нима дея оласиз?

- У машғулотларнинг бирида шикастланган эди ва айни пайтда жароҳатидан тикланмоқда. Келаси ҳафта умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишига умид қиламиз.

756293769210700

Таъкидлаш жоизки, асли Москванинг “Спартак” жамоаси аъзоси бўлган Остон Ўрунов мавсум бошида “Уфа”га ижарага берилган эди. Уфаликларда мавсум охирида ўзбек футболчисининг трансфе ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш имкони бор. Остон анча вақтни жароҳатини даволашга сарфлади.

Энди саломатлигини тиклаб олган ҳамюртимиз секин-аста салоҳиятини ҳам намойиш эта бошлагани қувонарли ҳол, албатта. Ўрунов шу кунга қадар “Уфа” сафида бешта учрашувда майдонга тушди.

Россия премьер-лигасидаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Уфа” жамоаси навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни сафарда Туланинг “Арсенал” клубига қарши ўтказади.

Шомуродов ёки Эл-Шаарави? Моуриньо кимга кўпроқ ишонишини айтди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!