Ўруновнинг собиқ мураббийини А Серияда кутишмоқда
"Спартак" собиқ мураббийи Доменико Тедеско фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
"Il Pallone Gonfiato" нашрининг хабарига кўра, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис жамоага 35 ёшли мураббийни олиб келиш ҳақида ўйламоқда.
2020/21 йилги мавсумда "Наполи"ни Женнаро Гаттузо бошқарганди. У сўнгги турда мағлуб бўлиб, "Ювентус"га ЕЧЛ йўлланмасини совға қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тедеско 2 йил мобайнида РПЛда фаолият олиб борди. Ўзининг сўнгги мавсумида мураббий "Спартак" билан кумуш медалларга эга чиқди.
Фикрлар