Осимхен, Лаутаро, Милинкович-Савич: А Серияда мавсумнинг энг яхшиларига номзодлар эълон қилинди

А Серия ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида жорий мавсумнинг энг яхшилари бўлишга номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Италия чемпионатида дебют мавсумидаёқ 12 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган “Наполи” вингери Хвича Кварацхелия ҳатто номзодлар рўйхатига ҳам киритилмаган.

Энг яхши дарвозабон: Мишель Ди Грегорио (“Монца”), Иван Проведел (“Лацио”), Лукас Скорупски (“Болонья”);

Энг яхши ҳимоячи: Тео Эрнандес (“Милан”), Ким Мин Чже, Жованни Ди Лоренцо (“Наполи”)

Энг яхши ярим ҳимоячи: Адриен Рабио («Ювентус»), Николо Барелла («Интер»), Сергей Милинкович-Савич («Лацио»);

Энг яхши ҳужумчи: Рафаел Леау («Милан»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Виктор Осимхен («Наполи»);

23 ёшгача бўлган энг яхши футболчи: Томмасо Балданзи («Эмполи»), Николо Фагиоли («Ювентус»), Жоржио Скалвини («Аталанта»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!