Осимхен мени урди ва таҳдид қилди!
Туркиянинг Posta нашри журналисти Толга Боздуман “Галатасарой” футболчиси Виктор Осимхен унга қўл кўтаргани ҳақида баёнот берди.
Воқеа машҳур ҳужумчи кечқурун кўнгилочар масканлардан биридан чиқаётганда рўй берган.
- Уч нафар ҳамкасбимиз билан Виктор Осимхенни кўнгилочар клубдан чиқиб келаётганига кўрдик. Биз уни суратга олаётганимизда ҳақиқий апокалипсис бошланди. Осимхен бақириб, менга ташланди, камерамни тортиб олишга уринди.
Унга қаршилик кўрсатдим. Викторнинг зарбаси бошимга тегди. Бошимнинг ўнг томони ҳали ҳам оғрияпти.
Кейин Осимхен суратларни ўчирсам пул беришини айтди. Бу таклифни рад этганимдан кейин бизни йўқ қилишини айтиб, таҳдид қилди, - деб воқеани баён қилди Толга Боздуман.
Эслатиб ўтамиз, нигериялик футболчи аслида “Наполи”га тегишли ва мавсум бошидан бери “Галатасарой”да ижарада ўйнаяпти.
Фикрлар