“Осиё болалари-2022”. Навбат энди дзюдочиларимизга, яна 5та олтин медал делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйилди
“Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинлари доирасида бугун ёш дзюдочиларимиз ҳам баҳсларга киришишди. Уларнинг 5 нафари финал босқичига етиб келганди. Эътиборлиси, ҳудди эркин курашчиларимиз каби дзюдочиларимиз ҳам чемпионлик масаласи ҳал бўлган беллашувларнинг барчасида ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига 5 та олтин медалини қўшиб қўйишди.
Олтин:
Лазиза Ҳайдарова (-40 кг)
Фарангиз Омонова (-44 кг)
Асадбек Мисиров (-46 кг)
Абдулазизхон Шарофиддинов (-50 кг)
Ғиёс Ражабов (-55 кг)
Фикрлар