“Осиё болалари” ўйинларида Ўзбекистондан 174 нафар спортчи иштирок этади
Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шахрида «Осиё болалари» («Дети Азии») VII Халқаро спорт мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 15 та давлатдан ташриф буюрган иштирокчилар спортнинг 19 та тури бўйича ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Мазкур мусобақада 174 нафар (101 нафар ўғил, 73 нафар қиз) ҳамюртимиз спортинг 17 та турида ўз омадларини синаб кўришади.
«Осиё болалари» ўйинлари Осиё Олимпия Кенгаши ташаббуси билан хар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Қувонарлиси, бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек миллий спорт тури – Кураш хам киритилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегасияси «Осиё болалари» («Дети Азии») ўйинларида илк бор 2008 йилда иштирок этган. Россия Федерасиясининг Якутск шаҳрида ўтказилган «Осиё болалари» ўйинларида 14 нафар спортчимиз бокс мусобақаларида катнашиб, якунда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритган эди.
Фикрлар