Осиё чемпионати. Шукуржон Раҳимов жангни давом эттира олмади, аммо...
Бироз аввал -60 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шукуржон Раҳимов ушбу босқич иштирокчисига айланди.
Вакилимиз чорак финалда туркманистонлик Хурсанд Иманкулиевга қарши баҳс олиб борди. Раҳимов иккинчи раундда қошини ёриб олди ва шу раундда жанг якунланди. Ҳакамлар эса айнан мазкур жараёнга қадар бўлган вақтдаги очколарни ҳисоблаб чиқишди ва якунда Шукуржоннинг қўли баланд келди.
Фикрлар