Осиё Кубоги-2019: 2-тур ўйинлари бизга нималарни тақдим этди?
Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда БААда Осиё Кубоги-2019 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Биз эса ортда қолган 2-турнинг қисқача шарҳи билан сизларни таништирамиз.

“A” гуруҳи

10 январдан 2-тур ўйинлари старт олди. Ҳиндистондан мағлубиятга учрагач бош мураббийини истеъфога чиқарган Таиланд бу гал Баҳрайнни маҳаллий мутахассис бошчилигида таслим этди.

БАА эса Ҳиндистон билан ҳам очколарни баҳам кўришига бир баҳя қолди. Ҳиндлар гарчи иккита тўп ўтказиб юборган бўлишса-да, мусобақа мезбонини анча “қийнашди”.

Сўнгги тур олдидан фақат шу гуруҳдагина кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган бирор жамоа маълум эмас.

БАҲРАЙН - ТАИЛАНД 0:1

Гол: Сонгкрасин 58

ҲИНДИСТОН - БАА 0:2

Голлар: Муборак 41, Мабҳут 88

“B” гуруҳи

Иордания биринчи бўлиб плей-офф босқичига чиқди. Авс­тралияни мағлуб этган иорданияликлар кўпчиликни лол қилишган эди. Улар иккинчи баҳсда Сурияни ҳам доғда қолдиришди ва аввалги натижа тасодиф эмаслигини исботлашди.

Эътиборли томони шундаки, Сурия футболи раҳбарлари мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи машҳур Бернд Штангени лавозимидан озод этишди. Осиё Кубоги тарихларида ҳали бунақаси бўлмаган: 5 кунда иккита истеъфо.

Австралия эса иккинчи турда ўзига кела бошлади. “Яшил қитъа” вакиллари фаластинликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

ИОРДАНИЯ - СУРИЯ 2:0

Голлар: Ал Тамари 26, Хаттаб 43

ФАЛАСТИН - АВСТРАЛИЯ 0:3

Голлар: Макларен 18, Мабил 20, Янну 90

“C” гуруҳи

Дастлабки турда қийинчиликларга дуч келган Хитой бу сафар Филиппин тўсиғидан осон ўтди.

Жанубий Корея эса қаторасига иккинчи ўйиндирки, биттадан ортиқ гол ура олмаяпти.

ФИЛИППИН - ХИТОЙ 0:3

Голлар: У Лэй 40, 66, Ю Дабао 80

ҚИРҒИЗИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 0:1

Гол: Ким Мин Чжэ 41

“D” гуруҳи

Мазкур гуруҳда фаворитлар маълум эди. Шу боис Эрон ва Ироқ икки турда ҳам муваффақият қозониб, гуруҳдан ортиқча қи­йинчиликсиз чиқишди.

Сардор Азмун яхши спорт формасида экани мутахассис ва мухлислар эътиборини тортди.

ВЬЕТНАМ - ЭРОН 0:2

Голлар: Азмун 38, 69

ЯМАН - ИРОҚ 0:3

Голлар: Али 11, Расан 19, Аббос 90+2

“E” гуруҳи

Қатар ва Саудия Арабистони ўйинларда бирор марта ҳам дарвозаларидан тўп ўтказишмади. Шунга яраша бу жамоалар муддатидан аввал плей-офф масаласини ижобий ҳал этишди.

Ўз навбатида, КХДР терма жамоаси 1980 йилдан бери Осиё Кубокларида ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда.

ЛИВАН – САУДИЯ АРАБИСТОНИ 0:2

Голлар: Ал Муваллад 12, Ал Мугави 67

КХДР - ҚАТАР 0:6

Голлар: Али 9, 11, 55, 60, Хухи 43, Ҳассан 68

“F” гуруҳи

Ўзбекистон Уммонни битта тўп фарқи билан ютганди. Япония ҳам уммонликларни ҳудди шундай таслим этди. Аммо фарқи шундаки, ҳамюртларимиз икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, битта тўп ўтказиб юборишганди. “Кунчиқар юрт” вакиллари эса пенальтидан урилган ягона гол эвазига уч очколик бўлишди.

Иккинчи баҳсда Эктор Купер шогирдлари ҳужумкор ўйин намо­йиш эта олишларини кўрсатишди. Биринчи таймда урилган тўртта гол баҳс тақдирини ҳамюртларимиз фойдасига ҳал қилди.

УММОН - ЯПОНИЯ 0:1

Голлар: Харагути пенальти 28

ТУРКМАНИСТОН – ЎЗБЕ­КИСТОН 0:4

Голлар: Сидиқов 17, Шомуродов 24, 42, Машарипов 40

Иккинчи турдан сўнг 9 жамоа: Иордания, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистон, Қатар, Ўзбекистон ва Япония терма жамоаси муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998934076707
15/01/2019 17:05
МТЖмизга ишонамиз, куллаб кувватлаймиз.