Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси учун гуруҳдан нечанчи ўринда чиқиш қулай? Эҳтимолий рақибларимиз ҳақида...

Осиё кубоги-2023. Қайси йўлдан юрган маъқул?

Ҳиндистонга қарши ўйиндаги ғалаба туфайли Ўзбекистон ўз очколарини 4 тага етказиб олди ҳамда «B» гуруҳида кучли учликда бўлишни кафолатлади. 24 жамоа иштирок этаётган турнирда, одатда, гуруҳда 4 очко тўплаган жамоа кейинги босқичга чиқади.

Биз эса 3-ўрин ҳақида зинҳор ўйламаслигимиз керак. Боиси, "B" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда "C" ёки "D" гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади. Кўп эҳтимол билан бу — Эрон ёки Япония бўлади. Буни Сурия ҳам тушуниб турибди. Улар сўнгги турда Ўзбекистоннинг мағлубиятини кутган ҳолда, Ҳиндистон дарвозасига камида 4 та гол уришга ҳаракат қилишади. Бунга шубҳа йўқ.

Биз гуруҳда 1 ёки 2-ўринни эгаллаш ҳақида ўйлаганимиз яхши. 23 январь куни Австралияни мағлуб этсак, гуруҳ ғолиби бўламиз, дуранг эса бизга 2-ўринни кафолатлайди.

Гуруҳдаги ўрнимизга қараб плей-оффда қайси жамоа(лар)га тўқнаш келишимиз мумкинлигини таҳлил қилиб кўрамиз.

А) Гуруҳда 1-ўринни эгалласак:

Нимчорак финалда — "А", "С" ёки "D" гуруҳида 3-ўринни банд этган клублардан бирига қарши майдонга чиқамиз. Агар рейтинг асосида олиб қарайдиган бўлсак, бу — Ливан, Фаластин ёки Вьетнам бўлиши мумкин. Ўртачадан сал пастроқ жамоалар.

Чорак финалда эса 1/8 финалда "F" гуруҳида 1-ўрин / "E" гуруҳи 2-ўрин ғолиби билан тўқнаш келамиз. Бу, кўп эҳтимол билан Саудия Арабистони / Иордания бўлади.

Ярим финалда эса катта эҳтимол билан Япония рақибимиз бўлади.

B) Гуруҳда 2-ўринни эгалласак:

Нимчорак финалда — "F" гуруҳида 2-ўринни банд этган клубга қарши майдонга чиқамиз. Катта эҳтимол билан, бу — Ўмон ёки Таиланд бўлади.

Чорак финалда эса Қатарга қарши майдонга чиқиш эҳтимолимиз юқори. Бу жамоа нимчорак финалда гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган жамоалардан бирига қарши майдонга чиқамиз.

Бу йўлдан ярим финалга кўп эҳтимол билан Жанубий Корея ёки Эрон чиқиб келади.

Хўш, қайси вариант сизга маъқулроқ кўриняпти? А ёки B вариант?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жуманиязов Нураддин
19/01/2024 12:34
биринчи уринми иккинчи уринми фарки йук мухими учинчи урин олмаслик
SIDDIQOV IZZATILLA
19/01/2024 13:55
Oldimizga yuqori maqsad quydikmi tamom lubboy raqibga qarshi uynashimiz kerak
&
Tillaboyev Begzodjon
19/01/2024 21:42
Biz oldin hech bo‘lmasa avstraliyaga 1 ta bo‘lsa ham go‘l urib olaylik gar urolsak
АЛИ
19/01/2024 21:04
1urin bilan chiqish kerak emas 1-urinni egallashimiz SHART VA MAJBURMIZ Sabab shuki uyin shunga qarab ketadi chustliklarda maqoli bor OSHNI KURIB EMAY KETISH ĞIRT AHMOQLIK DUR ...Olga yigitlar oʻynasin OMADINI BERSIN
&
+998911709159
19/01/2024 20:53
b variant yaxshiroq
Искандар Нарзикулов
19/01/2024 19:03
Иккинчи урин макулрок лекин факат галаба
&
Alsher
19/01/2024 15:20
1 òrin bòsa yaxshi bòlardi
&
voxid tursunov
19/01/2024 13:42
Б........
&
Бахромжон Турсунов
19/01/2024 13:26
Фақат ғалаба. Аллох ўзи қўллайди
&
Махмуд1966
19/01/2024 12:34
В