Осиё кубоги U-23. Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум
23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Япония учрашуви якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Японлар сафида Юито Судзуки дубль қайд этди. Шунингдек, Мао Хосоя бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, "кун чиқар юрт" вакиллари ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда уларга Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.
Фикрлар