Осиё кубоги U-23. Австралия ва Қувайт терма жамоаси бош мураббийлари бугунги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогига старт берилади. "B" гуруҳидан жой олган Австралия ва Қувайт жамоалари 18:00 да ўзаро куч синашади. 

Мазкур баҳс олдидан икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Тревор Морган (Австралия U-23 терма жамоаси бош мураббийи):

"Бу ерда эканимиздан хурсандмиз. Биринчи ўйинга бор эьтиборни қаратамиз ва кейинги ўйинларга қадар яхшиланиб борамиз, деб умид қиламан.

Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим. Бизни бу ерда яхши кутиб олишди. Тошкентда оз вақт бўлдик. Бу биз учун яхши бўлди. Сабаби, тайёргарлик кўриш учун Қаршига тезроқ боришимиз муҳим эди".

Абдул Азиз Ҳамадеҳ (Қувайт U-23 терма жамоаси бош мураббийи):

"Бизда 9 та асосий футболчимиздан ташқари қолган барча йигитлар ҳали ёш. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. 

Биз Ўзбекистонга яхши ва сифатли футбол кўрсатишга келганмиз. Йигитларга шуни ўргатишимиз керак. 

Мен барча жамоаларни ўрганиб чиқдим ва гуруҳимиздаги рақиблар қийин эканини биламан. Австралиянинг ўйин услуби ғарбий Осиё терма жамоаларидан фарқ қилади. 

Уларнинг футболи Европа услубига яқин. Таркибда жисмонан кучли ва тартибли ҳаракатланадиган футболчилар йиғилган. Лекин жамоамиз бундай рақибларга қарши ўйнашга тайёр, деб ўйлайман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!