Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президенти Комил Рўзиев Ҳиндистонга ташриф буюрди
Ads

Жорий йилнинг 28-30 июл кунлари Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президенти Комил Рўзиев Ҳиндистонга ишчи ташрифини амалга оширди. Бу ҳақда Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси матбуот хизмати SPORTS.uz интернет-ахборот порталига маълум қилди.

Комил Рўзиевни Кураш Халқаро Ассоциацияси Биринчи вице–Президенти, Ҳиндистон Кураш Федерацияси Президенти Жагдиш Татлер жаноблари кутиб олди ва ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида Ҳиндистон Кураш Федерациясининг фаолияти билан янада яқиндан танишиш, федерацияси тажрибасини қитъа миқёсида оммалаштириш назарда тутилган.

Қайд этиш жоизки, Комил Рўзиевни Конфедерация Президенти сифатида иш бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада Ҳиндистон Республикасига иккинчи бора ишчи ташрифини амалга оширди.

Жорий йилнинг апрел ойида ҳам Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси Президенти сифатида илк ташрифини Ҳиндистон Республикасидан бошлаган эди.

Дарҳақиқат, Бугун кунда Ҳиндистон Республикасида Кураш кенг ривожланиб мамлакатда энг етакчи спорт турига айланиб улгурди. Мамлакатнинг барча штатларида штат федерациялари ташки этилиб ҳар йили катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мунтаззам штат ва Республика чемпионатлари ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, қитъа ва Жахон чемпионатлари, халқаро турнирлар ҳам Ҳиндистон Кураш Федерацияси мезбонлигида юқори даражада ўтказилиши анъана тусига айланган.

2015 йилдан бери Ҳиндистон ҳукуматининг қўллаб қувватлаши билан Бутунҳиндистон мактаб ўйинлари дастуридан кураш спорти ҳам ўрин олди. Бу эса мамлакат миқёсида курашга нисбатдан қизиқишни янада ортишига муҳим омил бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра Бутун Ҳиндистон мактаб ўйинлари 2 миллионга яқин мактабларни қамраб оларкан. Ҳиндистон Кураш Федерациясининг берган маълумотларига кўра 2020 йилга қадар мамлакат бўйлаб барча мактабларда махсус кураш тўгараклари фаолияти кенг йўлга қўйилар экан. Ҳозирги кунда мазкур ишларнинг қарийиб 60% амалга оширилган.

Ҳиндистон Кураш Федерацияси вакиллари билан бўлган мулоқотда ҳам мазкур ишларга юқори баҳо берилиб, алоҳида эътироф этилди.

Сафар давомида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик мусобақаларга ҳиндистонлик полвонларнинг тайёргарлик жараёнларини ҳам кузатиш имкони бўлди.

Минбар

Барча блоглар