Осиё ўйинлари. Зайнаб Дайибекова ярим финалда кореялик рақибасига имкониятни бой бериб, бронза медалига эга чиқди
Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Делегациямизнинг иккинчи байроқдори, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам бугунги кунни медал билан якунлади. Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, Дайибекова Осиё ўйинлари бронза медалига эга чиқди.
Фикрлар