Осиё велоспорт конфедерацияси конгресси ўтказилди

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Осиё велоспорт конфедерациясининг навбатдаги конгресси ўтказилди.

Унда йигирмага яқин мамлакат федерациялари раҳбарлари, спорт уюшмалари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

Конгрессда 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни, шу йили сентябрда бўладиган Халқаро конгрессда кўриладиган масалалар, 2020-2021 йилларда Осиё чемпионатини ўтказиш бўйича мезбонлик қилувчи давлатларни аниқлаш, шунингдек, 2018 йилда Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Унга кўра, велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2020 йилги Осиё чемпионати Малайзияда ўтиши белгиланди. 2021 йилги мазкур мусобақага Бирлашган Араб Амирликлари мезбонлик қиладиган бўлди.

0bc982cf-bf0a-44bf-99c0-7b2eeea468a2
Анжуманда Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) раиси Давид Лапартьен ва Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) раиси Осама Аҳмад Ал-Шафарнинг маърузалари тингланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!