Осиёда 2022 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Шомуродов нечанчи ўринда?

  • 10 февраль, 2023, 18:08
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хин Мин 2022 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жанубий Корея терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси сўровномада 256 балл тўплади ва кетма-кет 6-марта, умумий ҳисобда эса 8-бора бу совринга лойиқ, деб топилди.

Осиёлик футбол журналистлари ва экспертлари ўртасидаги овоз беришда 120 балл билан 2-ўринни "Порту" ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми эгаллаган бўлса, кучли учликка Саудия Арабистони терма жамоаси ва "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Салим Аль-Досарий якун ясаб берди.

Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг "Специя" клубида фаолият юритаётган Элдор Шомуродов 14-ўринга лойиқ кўрилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!