Осиёдан мундиалда беш марта қатнашган ягона футболчи чиқди
Япония терма жамоаси ҳимоячиси Юто Нагатомо жаҳон чемпионатларида беш марта иштирок этган тарихдаги илк осиёлик футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta статистика хизмати хабар берди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Япония Швеция билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Нагатомо майдонга 75-дақиқада туширилди.
39 ёшли ҳимоячи аввал 2010, 2014, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида ҳам қатнашган.
Унинг ҳисобида мундиалларда 16 та учрашув ва 2 та голли узатма бор.
Япония терма жамоаси 5 очко билан “F” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 финалга йўл олди. Улар 29 июнь куни Бразилия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар