Осиёлик футболчи Европа гранди билан шартнома имзолайди!
"Мальорка" ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин ПСЖга ўтишга яқин турибди.
Парижликлар 22 ёшли жанубий кореялик футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган ва у аллақачон француз гранди учун тиббий кўрикдан ўтган, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, “Мальорка” Ли Кан Ин учун Париж клубидан бонусларни ҳисобга олмаганда 22 миллион евро талаб қилмоқда.
Ўтган мавсумда Ла Лигада 36 та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи 6 та гол урган.
Фикрлар