Осиёлик футболчи қизил чироқда ўтиб, аёлни уриб юборди
Япония терма жамоаси аъзоси Каору Митома йўл-транспорт ҳодисасини содир этди.
Маълумотларга кўра, Англия Премьер-лигасида «Брайтон» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган вингер Токио шаҳрида велосипедда кетаётган аёлни уриб юборган.
Дастлабки маълумотларга кўра, футболчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатни давом эттиргани учун ҳодисага айбдор сифатида кўрилмоқда.
Жабрланувчи енгил тан жароҳатлари олган, унинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда.

Фикрлар