Оскар Де Ла Хойя: Головкин - Альварес учинчи реванш жанги бўлиб ўтиши мумкин
Ads

Мексикалик боксчи Сауль Альвареснинг промоутери Оскар Де Ла Хойя ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чепиони Геннадий Головкининг жамоаси билан учинчи реванш учрашувни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошлаганлиги ҳақида маълум қилди.

- Куни кеча Головкиннинг вакиллари билан реванш жангни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошладик. Учинчи баҳс 5-май куни Синко де Майода бўлиб ўтиши мумкин.

Канело афсонавий боксчи бўлиш учун жанг қилишга тайёр! Бизда таклифлар бор ва улар борасида ўйлаб кўрамиз, - деди Оскар. 

Маълумот учун, Альварес - Головкин ўртасидаги биринчи баҳс дуранг натижа билан якунланган бўлса, иккинчи баҳсда қозоғистонлик боксчи имкониятни бой берганди.