Оскар Лондонни Турин ёки Миланга алмашиши мумкин
Ads

Англиянинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Оскар фаолиятини бошқа чемпионатда двом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, бразилиялик хавбекка Италиянинг икки клуби қизиқиб қолган. Булар “Ювентус” ва “Интер”дир.

Оскар “аристократлар”нинг асосий таркибидан тушиб қолгач А сериа вакиллари отни қамчилаб қолишмоқчи.  

Маълумотларга қараганда, ярим ҳимоячи қишки трансферлар мавсумида Лондонни Турин ёки Миланга алмашиши мумкин.