Оскар Табарес: Кавани ва Суарессиз ғалаба қозона олмас эдик
Ads

Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2018нинг “А” гуруҳ 1-турида Уругвай 1:0 ҳисобида Мисрни мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг ғолиб жамоа устози Оскар Табарес ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчиларни индивидуал маҳоратини ошириш борасида қиладиган ишларимиз бор. Ўйиндан – ўйинга кучайиб, тажриба тўплаб боришга ҳаракат қиламиз. Футболда бир ўйинчининг ўзи ҳамма нарсани ҳал қила олмайди. Яхши футболчилар бор, лекин нима ҳам қила олардик, жароҳатлар футболда учраб туради. Албатта, улар Салоҳ билан янада кучлироқ бўлишарди. Лекин, усиз ҳам яхши ҳимояланишди.

Баъзан биз Кавани ва Суаресларсиз ҳам ғалаба қозона оламиз. Аммо бугун уларсиз ғалаба қозониш имконсиз эди. Барчасини бир бутун жамоа ҳал қилади. Нега Суареснинг ўйини ўхшамади? Омадсиз кун Пеледа ҳам, Марадонада ҳам ва хатто Мессида ҳам учраб туради. Уларда имкониятлар бўлди, аммо якунлай олишмади”, - дейди Табарес.