Ўсмир боксчиларимиз 11 та медаль қўлга киритишди, умумжамоа ҳисобида биринчимиз!
Бугун, 29 август куни мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Қувонарлиси, чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жанглари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди.
Йигитларимиз мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-81 кг: Сардорбек Турсунов
Кумуш:
-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-54 кг: Мироншох Норқосимов
-57 кг: Далержон Бозоров
-75 кг: Мизроб Некбоев
Бронза:
-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев
Қайд этиш лозимки, ўсмир йигитларимиз умумжамоа ҳисобида 6 та олтин билан биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этишган бўлса, кучли учликка ҳиндистонлик боксчилар якун ясашди. Яна битта медални эса Эрон вакили қўлга киритди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар