Ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 8-кунида ҳам ўзбекистонлик боксчилар финал йўлланмаларига эга чиқди
БААнинг Дубай шаҳрида ўсмир ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Мусобақанинг 8 кунида ёшлар ўртасидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу босқичда яна 5 нафар ўзбекистонлик чармқўлқоп усталари финал йўлида рингга кўтарилди ва қуйидаги натижалар қайд этилди.
- 86 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёрбек Ўралов эронлик Саидпанох Арянга қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Қизлар ўртасидаги -48 кг вазнда истеъдодли вакиламиз Фарзона Фозилова қозоғистонлик Гулназ Брибаевга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган тўқнашувда катта устунликка эришган юртдошимиз зафар қучган ҳолда, финалга йўл олди.
-57 кгда Нигина Ўктамова яна бир қозоғистонлик Шаҳноз Иссаевага хеч қандай имконият қолдирмади ва финал чиптасини нақд қилди.
Афсуски, -81 кг вазнда Сабоҳат Ҳусанова ҳамда +81 кгдаги қизимиз Ҳадичабону Эргашеванинг ҳар иккиси қозоғистонлик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар