Остон Ўрунов 90 дақиқа ўйнаган беллашувда "Уфа" 1 очко қўлга киритди

Россия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Уфа" ҳамда "Рубин" жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мезбонлар сафида Агаларов 19-дақиқада ҳисобни очган бўлса, қозонликларнинг голи "Уфа" футболчиси Юрий Журавлев ҳисобида автогол сифатида ёзилди. Остон Ўрунов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, 15-поғонадаги бошқирдистонликлар очколари сонини 10тага етказиб олди. "Рубин" 16 очко билан 9-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!