Остон Ўрунов жароҳат олдими? "Персеполис" физиотерапевти футболчи билан боғланди

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олиб чиққан бўлса, Алқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди. 

Беллашув якунида Ўрунов жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Ҳожимат Эркинов туширилди. 

"Остон Ўронов сешанба оқшомида Қирғиз Республикасига қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги учинчи голини киритди. У ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жароҳати туфайли алмаштирилди ва майдонни тарк этди.

Шу сабаб "Персеполис" тиббиёт ходимлари у билан боғланди. Ўурнов жамоа физиотерапевти билан телефон орқали суҳбатда, жиддий жароҳат олмаганини маълум қилди", - дея хабар берди форслар матбуоти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!