Остон Ўрунов: "Навбаҳор"га қайтиш – ортга ташланган қадам"

"Спартак" ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов "Гапираман" лойиҳасида "Навбаҳор"га қайтиши тўғрисидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

– Самвел Бабаян жамога келганидан кейин, менинг Наманган қайтишим ҳақида гап-сўзлар чиқиб кетди.  Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин менинг ниятим фаолиятимни охиригача чет давлатларида юқори савияда ўйнаш. "Навбаҳор"га келадиган бўлсак, қайтиш ортга ташланган қадам бўлади. Мақсадим, мамлакатимизни дунёга танитиб, терма жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни истайман", - деди Ўрунов.

Остон Ўрунов меҳмон бўлган "Гапираман" лойиҳасини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!