Остон Ўрунов нима сабабдан "Уфа"нинг кечаги ўйинида иштирок этмади? Бош мураббий жавоб қайтарди
"Уфа" клуби Россия Премьер-лигаси 25-тури доирасида "Ахмат"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида Остон Ўрунов учрашув қайдномасига киритилмади. Жамоа бош мураббийи Алексей Стукалов ҳамюртимиз нима сабабдан ўйнамаганига изоҳ берди.
"Остон Ўруновда сон қисмидан кичик жароҳат бор эди. Шунингдек, Неманья Милетич ҳам жароҳат олди. Қай даражада жиддий эканлигини ҳозирча билмайман", - деди Стукалов матбуот анжуманида.
Маълумот учун, "Ахмат" устидан қозонилган ғалаба эвазига уфаликлар ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва жамоа ҳамон "хавфли ҳудуд" бўлган 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар