Остон Ўрунов нима сабабдан "Урал" билан шартномасини бекор қилгани маълум

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов нима сабабдан "Урал" билан шартномасини бекор қилгани маълум бўлди.

"РБ Спорт" нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи Екатеринбург жамоаси устози Виктор Ганчаренко билан жанжаллашиб қолган. Мураббий ўзбекистонлик спортчини Россия кубоги доирасидаги "Сочи"га қарши баҳсда захирада қолдирган. Мутахассиснинг бу қарори эса Остонга ёқмаган. Шу боис Ўрунов захира футболчиси бўлишдан бош тортди ва жамоани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ярим ҳимоячи "Урал" билан шартномани бекор қилди. Футболчи клубнинг барча мусобақалар доирасидаги 3 та беллашувда ҳаракат қилган. Олдинроқ Остон "Уфа" ва "Спартак" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!