Остон Ўрунов трансферида туб бурилиш. Ҳамюртимизга янги харидор чиқди

Остон Ўруновнинг трансфери билан боғлиқ хабарлар тинмаяпти. Ҳамюртимизни ўз сафида кўрмоқчи бўлганлар сони яна биттага кўпайди.

Россиянинг metaratings.ru нашри Остонга янги харидор чиққанини маълум қилди. Вакилимизга Эроннинг "Истиқлол" клуби қизиқиб қолган.

Эронликлар Ўруновни трансфер қилишни истайди. Аммо унга "Спартак"да оладиган маошни тўлай олмайди. Футболчи эса ойлиги камайишини истамаяпти. Айнан мана шу омил трансферга тўсқинлик қилмоқда.

Аввалроқ "Навбаҳор" ҳам Остонни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги, бироқ Россиядагидек йилига 600 минг евро эмас, балки 100 минг евро беришга тайёрлиги борасида хабарлар урчиди. Кейин эса наманганликлар матбуот хизмати ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Остон уларнинг режаларида йўқлигини билдирди.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!