От спорти. Ҳамюртларимиз халқар мусобақада олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди
Польшанинг Лешно шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, унда қатнашган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, конкур бўйича бсларда Ўзбекистон терма жамоаси сардори баландлиги 130 сантиметрни ташкил этган тўсиқлардан сакраш баҳсида “Lady” лақабли отда энг яхши натижани қайд этди. 140 см баландликда “Matts” тулпорида иштирок этган Қурбонов учинчи ўринга кўтарилди. Мазкур дастурда у икки отда ўз омадини синаб кўрган германиялик Филипп Шобердан кейинги натижани кўрсатди.
Фикрлар