От спорти. Ўзбекистон терма жамоаси Евросиё лигасида 7 та медалга сазовор бўлди!
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида конкур ва от йўрттириш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичига саралаш вазифасини ўтаб берувчи Евросиё лигасининг навбатдаги баҳслари ўз ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижаларни қайд этди.
Маҳоратли чавандозларимиздан бири Хуршид Алимжонов “Лейман” лақабли тулпорида 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсларида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Мусобақанинг илк кунида икки йўналишда ғалаба қозонган Бекзод Қурбонов “Маттс” оти билан 150 смли дастурда кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Баҳромжон Газиев, Бекзод Қурбонов, Оқил Собиржонов ва Аъзам Толиббоев жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.
Якунда ҳамюртларимиз ушбу турнирни 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тугатишди.
Фикрлар