Отабек жаҳон чемпионати шоҳсупаси сари яна бир қадам ташлади
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги 20-жаҳон чемпионатида Отабек Холматов чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқди.
52 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Отабек Холматов тезкор зарбалари ва мустаҳкам ҳимоячи билан мухлису мутахассислар эътиборига сазовор бўлди. Дастлабки икки жангда қирғизистонлик Фатҳиддин Ҳамроев ва венгриялик иштван Жакани катта ҳисобда мағлуб этган ўзбек боксчиси чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган баҳсда никарагуалик Хосе Мартинес Калерога қарши рингга чиқди.
Ушбу учрашувнинг дастлабки сониялардан ҳужумга зўр берган Отабек Холматов учрашувни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади ва жаҳон чемпионатининг совринлари сари яна бир қадам ташлади.
Отабек Холматов навбатдаги босқичда Доминикан Республикаси вакили Луис Рейналдо Нуньес Москуя билан куч синашади.
Фикрлар