Отабек Нарзуллаев: "Сўғдиёна"нинг чемпион бўлишини истаймиз

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Машъал”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақадан чиқариб юборди. Учрашувдан сўнг муборакликлар ёрдамчи мураббийи ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ғалаба билан "Сўғдиёна" жамоасини табриклайман! Рақибни қандай кучга эга эканини билардик. Уларнинг қандай ўйин кўрсатиши, қай томони кучли ёки кучсиз эканини ўрганиб чиққандик. Биз нозик томонлардан фойдалана олмадик.

Шунингдек, ёшларга имкон бердик. Ўйлайманки, ёшлар ўз хатосидан тўғри хулоса чиқаради. Бизда ўйин олдидан жароҳатлар ҳам бор эди. 4-5 та футболчимиз ҳали таркибга қайтгани йўқ.

28 августда бизни яна бир қийин ўйин кутиб турибди. "Турон"га қарши баҳс осон бўлмаслиги аниқ. 

"Сўғдиёна" ҳар томонлама биздан кучли экани аниқ эди. Аммо биринчи ва иккинчи таймда ҳам рақибга муносиб қаршилик кўрсата олдик. 

- "Сўғдиёна"нинг ОФК кубогидаги ўйинларини кўриб чиқдингизми?

- Ҳар бир ўйинини кузатиб чиққандик. Рақибнинг заиф жойини аниқлаш учун бу жуда зарур. Мазкур беллашувлардан сўнг "бўрилар"нинг ўйинини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, ўзимизнинг хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. 

- "Сўғдиёна"нинг ҳалқаро майдондаги учрашувларига омад тилаймиз! Улар Ўзбекистон номидан ўйнайди ва ишончни тўла оқлайди, деб ўйлайман. Биз жамоанинг чемпион бўлишини истаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
24/08/2022 23:08
Дилявер Ваниев ва Машъал жамоасига омад тилаб коламиз. Сугдиёнага халкаро майдонларда факат галабалар ёр булсин.