Отабек Умаров яна бир ташкилот раҳбарига айланди

  • 09.02.2020 12:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилди.

9 февраль куни Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир доирасида:

1) Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президентлари лавозимига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинландилар.

2) Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистон ММА ассоциацияси матбуот хизмати

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!