Отабек Холматов даъвогар бўлган чемпионнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (57,2 кг) WBА чемпиони мексикалик Маурисио Лара (26-2-1, 19КО) 27 май куни Англиянинг Манчестер шаҳрида мезбок боксчи Лей Вудга (26-3, 16КО) қарши реванш жангини ўтказади.
Улар жорий йилнинг 18 февраль куни ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва унда Лара муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда WBА чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Отабек Холматов мажбурий даъвогар ҳисобланади ва катта эҳтимол билан Лара-Вуд баҳси ғолиби Холматовга қарши ҳимоя жангига буюрилади.
Фикрлар