Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасидан кетмоқчи эди, бироқ...
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов SPORTS.uz сайтига интерьвю берди. 33 ёшли дарвозабон Осиё кубогидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи экани ва нима сабабдан бу қароридан воз кечгани ҳақида гапирди.
"Осиё кубогидан сўнг мухлислар томонидан манзилимга ҳақоратомуз гаплар отилди. Энг аламлиси мухлисларнинг онам ва яқинларимни ҳақорат қилиб ёзгани ўтиб кетди. Жаҳл устида терма жамоанинг дарвозабонлар бўйича мураббийи Ниҳад Пежковичга мени чақирмаслигини айтишга тайёр эдим. Кейин эса исботлаш учун ҳам қолишга қарор қилдим", - деди Юсупов.
Интерьвю тез кунда SPORTS.uz сайтининг You tube саҳифасига чиқади.
Фикрлар