Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Хабарингиз бор, “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров ўтган мавсум Ўзбекистон кубоги финалида “Пахтакор”га қарши (2:1) учрашувда қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. 24 ёшли футболчи икки ўйинга дисквалификация қилинди.
ЎзПФЛ директори ўринбосари Лазиз Қўчқоровнинг маълум қилишича, ЎФА тартиб-интизом қўмитаси чиқарган қарорга кўра, Бозоров “Пахтакор”га қарши кечадиган Суперкубок ва Суперлиганинг 1-тур баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.
Фикрлар