Ойбек Касимов Маҳмуд Муродовни муваффақиятли дебют билан қутлади

  • 23 октябрь, 2021, 15:10
  • 0
  • MMA

Маълумки, 22 октябрь куни Тошкентда аралаш жанг санъати бўйича ташкил этилган "MURADOV PROFESSIONAL LEAGUE” ўзининг илк тадбирини ўтказди. МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов лига асосчиси Маҳмуд Муродовни муваффақиятли ўтган кеча билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятида омад тилади.

“Бу мамлакатимизда оммавий спорт тарғиботи йўлида муҳим қадам бўлди. Турли жойларда ўз ўрнини топа олмай юрган мард жангчиларимизни бирлаштирадиган мазкур лойиҳа мухлислар учун катта қувонч улашди. Давлатимиз бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлар экан, ундан юртимиз байроғини муносиб ҳимоя қиладиган кўплаб ўғлонларимизни кашф этамиз. Лиганинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан”, – деди Ойбек Касимов Муродов билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC доирасида жанг қилган ўзбекистонлик биринчи спортчи ҳисобланади. Унинг бошчилигида ташкил этилган янги лига келажакда чет элларда ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!