Ўйинидан голи кўп. У Роналду ва Мессидан бир неча баравар зўр!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европа мамлакатлари чемпионатларида дастлабки юзта учрашувда энг кўп гол урган футболчига айланди.

Норвегиялик тўпурар “Зальцбург”, “Боруссия Дортмунд” ва “Манчестер Сити” сафида юзта учрашувда рақиблар дарвозасини 103 маротаба ишғол қилган.

Ҳали Европада бирор футболчи 22 ёшли иқтидор эгаси каби сермаҳсулликни намойиш қила олмаган. Сўнгги 15 йилликнинг энг зўр ҳужумчилари саналган Лионель Месси дастлабки 100 та учрашувда 41 та, Криштиану Роналду эса 16 та тўп кирита олган холос.

Холандгача 100 та ўйинда энг кўп гол урган ўйинчи бразилиялик Ромарио ҳисобланар эди. ПСВ “Барселона” ва “Валенсия”да тўп тепган бу юлдуз 90 та голга муаллифлик қилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!