Ўз уйидаги меҳмон ёхуд АГМК яна чемпионат пешқадами билан ўйнайди

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон чемпионатининг 8-турида АГМКнинг рақиби Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси бўлади.

Ўйин 11 май куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади. Мазкур баҳсда Қосимов шогирдлари номинал меҳмон сифатида ўйнайди. Навоийдаги стадионда таъмирлаш ишлари бўлаётгани туфайли "Қизилқум" жорий мавсум уй учрашувларини Олмалиқда ўтказмоқда.

Ушбу қарама-қаршиликда жамоалар 31 бор тўқнаш келган. Ўзаро ўйинларда устунлик олмалиқликлар тарафида. АГМК ҳисобида 14 та, "Қизилқум"да эса иккита кам - 12 ғалаба мавжуд. Қолган 5 ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар фарқи ҳам АГМК фойдасига: 52-44.

Беллашув ҳаками этиб Шавкат Насибуллаев тайинланган. VARга жавобгар эса Фирдавс Норсафаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!