Оз вақт қолди: Яна қайси боксчиларимиз жаҳон чемпиони бўлади?

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри илк маротаба мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мамлакатимиз бокс тарихида энг муваффақиятлиси сифатида тарихга кириб бўлди.

Халқаро бокс уюшмасининг энг нуфузли мусобақаси финаллари икки кун давомида бўлиб ўтади. Мусобақанинг дастлабки куни уч нафар боксчимиз ҳал қилувчи жангларини ўтказиб, мухлису мутахассисларни хушнуд этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи олтин медалини халқаро экспертлар томонидан техникаси мукаммаллиги бир неча бор эътироф этилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев келтирди. Оғирлиги 67 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги ҳал қилувчи беллашувда истеъдодли боксчимиз Қозоғистон терма жамоаси вакили Дулат Бекбауов билан куч синашди ва рақибини очколар ҳисобида мағлуб этди.

final_asadkhuja-03_1

Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзига етишмаётган ягона соврин – жаҳон чемпионати олтин медалига сазовор бўлиб, бокс оламидаги барча нуфузли мусобақаларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган камсонли чарм қўлқоп усталари қаторига қўшилди. Вазни 51 килограммгача бўлган боксчилар финалида Ҳасанбой франциялик Билол Беннамани нокаутга учратиб, беллашувга чиройли якун ясади.

nagradeniya_asad-29

Ниҳоят, ҳамма кутган жанг. Рингга ўта оғир вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчиларидан ҳисобланган Баҳодир Жалолов чиқди.

Жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда унга Куба терма жамоаси вакили Арзола Лопес рўбарў келди. Бу чемпионларга хос жанги бўлди.

Баҳодир ҳаваскор боксчилар ўртасида барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан. У Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. Арзола Лопес эса, Куба бокс мактабининг салоҳияти катта бўлган янги авлод вакилларидан.

Жангда Жалолов бу вазнда ҳамон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаб, жангни муддатидан олдин якунлади ва фаолиятида иккинчи маротаба жаҳон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

e988ab057b71ebe3a049e813c6b99e6c

Биринчи кунги финалларда Ўзбекистон терма жамоаси юз фоизлик натижа қайд этиб, учта вазнда олтин медалга эга чиқди.

14 май куни яна тўрт нафар боксчимиз ҳозиргача бўлган фаолиятидаги энг муҳим беллашувини ўтказади.

54 килограмм вазн тоифасида финал баҳсига қийинчлик билан бўлсада етиб келган Ойбек Жўраев қозоғистонлик тажрибали боксчи Маҳмуд Собирхон синовидан ўтади.

Оғирлиги 57 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари финалида Абдумалик Ҳалаков жиддий рақиб – кубалик Орта Родригес Дел-Рей билан беллашади.

Жаҳон чемпионати кашфиётларидан бўлган Руслан Абдуллаев 63,5 килограмм вазн тоифасида мўғулистонлик Баатарсух Чинзориг билан тўқнаш келади.

71 килограммли боксчилар ўртасидаги финал жангида Саиджамшид Жаъфаров Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Асланбек Шимбергенов билан олтин медаль масаласини ҳал қилишига тўғри келади.

photo_2023-05-12_22-11-41

Иккинчи кунги финал учрашувлари 14 май куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Финал учрашувларида ўзбек боксчиларига омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз!  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозирча бешта медаль жамғарди. Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Лазизбек Муллажонов ва Аълохон Абдуллаев ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионати: Ким қанча олтин медаль олди?

Қозоқ боксчиси Асадхўжага тоза ютқазганини тан олди!

Жалолов ва Кункабаев ўртасида 12 раундлик профессионал жангни кутиляпти

Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...

Жалолов: Биргаликда чемпионликка эришамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!