Ўз ёш тоифасида Ўзбекистонда тенгсиз деб топилган андижонлик футболчилар учун хорижий ўқув-машғулот йииғинида ташкил этилди
Андижон вилояти Футбол маҳорат мактаби U16 терма жамоаси айни кунларда Тожикистонда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.
Олдиндаги мамлакат миқёсидаги мусобақаларга ҳозирлик кўриш, қолаверса ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш, шунингдек, уларнинг дунё қарашини ошириш мақсадида ушбу йиғин ташкил этилган.
Шохруҳ Ишанов бош мураббийлиги остидаги жамоа кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқда. Мазкур йиғин давомида ёш футболчиларимиз маҳаллий жамоаларга қарши 3 та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Андижон вилояти Футбол маҳорат мактаби U16 терма жамоаси 2020 йилги Футбол маҳорат мактаблари ўртасидаги Республика U15 чемпионатида ҳамда U15 Суперкубок баҳсида ғолибликни қўлга киритган эди.
Фикрлар