
Ўз юртида 211 та гол билан шоҳсупага кўтарилмаган юлдуз АҚШда бир гол уриб чемпион бўлди!
Германия футболининг ёрқин истеъдодларидан Марко Ройс фаолиятининг якуний босқичини АҚШ чемпионатида ўтказишга қарор қилган эди.
Бундеслигада 2009 йилдан 2024 йилнинг ёзигача Мёнхенгладбах ва Дортмунднинг адаш жамоаси “Боруссия”да ўйнаган 35 ёшли ярим ҳимоячи ўтган авгусида “Лос-Анжелес Гэлакси”га кўчиб ўтишга қарор қилди.
“Лос-Анжелес Гэлакси” МЛС плей-оффи финалида “Нью-Йорк Ред Буллз” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб мамлакат чемпиони бўлди.
Ўз юртида “Боруссия” клубларида 211 та гол билан миллий чемпионатда бирорта маротаба ғолиб чиқолмаган Ройс орзулар мамлакатига келиб, дастлабки мавсумидаёқ битта гол билан миллий чемпионатда бош совринга эга чиқди.
Ройс Европада ўйнаган даврда дортмундликлар билан икки маротаба Германия кубоги, уч марта мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан. Лекин бир марта ҳам Бундеслигада шоҳсупага кўтарилмаган эди.
Фикрлар