Ўзбек боксчилари "Golden Belt" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

  • 9 апрель, 2022, 23:20
  • 0
  • Бокс

5-9 апрель кунлари Руминияда ўтказилган "Golden Belt" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.

Жаҳоннинг 13 мамлакатидан боксчилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:  

Олтин: 

-48 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров 

-67 кг: Жавлон Юлдашев

-75 кг: Саиджамшид Жафаров 

-80 кг: Дилшод Рўзметов 

+92 кг: Лазизбек Мулложонов 

Кумуш: 

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев 

-80 кг: Одилжон Аслонов 

-92 кг: Диёр Ўралов 

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза: 

-57 кг: Дилшод Абдумуродов 

-60 кг: Шунқор Абдурасулов

-63,5 кг: Шохрухбек Кенжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!