Ўзбек боксчилари Россия рингларида жанг қилади
Жорий йилнинг 14-20 март кунлари Россиянинг Анапа шаҳрида Николай Павлюков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.
Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатлари терма жамоалари 1999-2000 йилларда туғилган боксчилари билан қатнашади. Халқаро турнир ўнта вазн тоифасида ташкил этилади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матубот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, Анападаги турнирда саккиз нафар боксчимиз иштирок этади.
Бу галги мусобақада қуйидаги боксчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилади:
1. Самандар Холмуродов – 49 кг
2. Рамазон Зиятов – 52 кг
3. Ҳалимбек Утегенов – 56 кг
4. Жаҳонгир Раҳмонов – 60 кг
5. Билол Мирзараҳимов – 64 кг
6. Темурбек Саъдуллаев – 69 кг
7. Темур Мержанов – 81 кг
8. Жавоҳир Тоғаймуродов – 81 кг
Анапа турнирида боксчиларимизга Беҳзод Хидиров ва Носир Қорабоев мураббийлик қилади. Исмоил Шамсиматов ҳакамлар таркибидан жой олади.
Фикрлар