Ўзбек боксчилари Токиога йўл олишди (фото)

Мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар анъанага кўра тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзил - Япониянинг ўзида олиб боришади. 

Марат Қурбонов бошчилигидаги чарм қўлқоп усталаримиз бироздан сўнг Тошкент халқаро аэропортидан Японияга парвоз қилишади. Боксчиларимиз учта таркиб билан Токионинг ўзида тайёргарликни олиб боришади. 

Боксчиларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйилди. Уларга аэропортда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев ҳам омад тилашди. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбек боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этишади:

Эркаклар:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

-51 кг: Турсуной Раҳимова 

-60 кг: Райҳона Қодирова 

-69 кг: Шаҳноза Юнусова 

Маълумот учун, Токио Олимпиадасида бокс баҳслари 24 июль куни старт олади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!