Ўзбек боксининг

Бундан уч йил олдин, аниқроғи, 2017 йилнинг 6 май санасида бокс бўйича Осиё чемпионати финал учрашувлари бўлиб ўтган. Дастлабки кунги финал жангларида 4 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси олтин медални қўлга киритишган эди. Ёш, умидли чарм қўлқоп устаси Санжар Турсунов эса ЖЧ йўлланмаси учун курашда эронлик рақибини мағлуб этган.

Бугун биз ўзбек спортидаги ушбу зафарли онларни яна бир бор ёдга олишга қарор қилдик.

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Жявей Жанг (Хитой)

2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндори бўлмиш терма жамоамиз аъзоси ушбу турнирда ўз вазн тоифасида биринчи рақамли боксчи дея сараланган бўлса, унинг рақиби иккинчи рақамли дея қайд этилган эди.

Murodjon_Ahmadaliev_015

Боксчимиз ушбу қитъа биринчилигидаги ўз юришини саралашнинг иккинчи босқичидан бошлаган эди ва финалга қадар бўлган йўлда барча жангларини нокаут орқали тугатган. Аммо, финал жанги осон кечмаган, Аҳмадалиев очколар ҳисоби бўйича хитойлик рақибини енгиб, қитъанинг энг яхши боксчиси бўлган эди.

photo_2020-05-06_22-23-44


Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Шива Тапа (Ҳиндистон)

60 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Элнур Абдураимов Ҳиндистон вакили Шива Тапа билан олтин медаль учун кураш олиб борди.

Elnur_Abduraimov_012

Жанг давомида рақибини босим остида ушлаб тура олган боксчимиз ўзининг чемпионатдаги юришини ғалаба билан тамомлаб, термамизга мусобақадаги иккинчи олтин медални тақдим этган.

photo_2020-05-06_22-31-18

Elnur_Abduraimov_017


Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Донг Юн Ли (Жанубий Корея)

75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Исроил Мадримов термамиз ҳисобига учинчи олтин медални қўшган.

IMG_0587

Ҳал қилувчи жангда Ўзбекистон вакили жанубий кореялик Донг Юнг Ли билан қитъа чемпионлиги учун жанг олиб борган. Ярим финалда олган жароҳати сабаб Мадримов якуний босқичдаги жангни охиригача давом эттира олмайди. Бироқ, вакилимиз ушбу вақтга қадар мазкур қарама-қаршиликда устунлик қилган ва шу боис, ҳакамлар Осиё чемпионлигини Исроил Мадримовга беришга қарор қилишган.

photo_2020-05-06_22-38-25


Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Ерик Алжанов (Қозоғистон)

81 кг вазн тоифасида қитъамиздаги тенгсиз боксчи ҳисобланган Бектемир Мелиқўзиев, бокс бўйича Осиё чемпионати давомида ўзининг кучли зарбалари билан рақибларини оғир аҳволга солиб қўйган эди. Финал жангида ҳамюртимиз Қозоғистон вакили Ерик Алжановга қарши рингга кўтарилган.

bektemir_melikuziev_022

Бектемир Мелиқўзиев биринчи раундда ташаббусни рақибга бериб қўйганига қарамай, кейинги раундларда жангдаги устунликни ўз қўлига олди ва якунда ғалаба қозонишни уддалашга эришиб, қаторасига иккинчи марта қитъада тенгсиз бўлган.

bektemir_melikuziev_024


Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Салар Ғоламий (Эрон)

91 кг вазн тоифасида Санжар Турсунов эронлик Салар Ғоламий билан куч синашиб, уч раунд якунига кўра ғолиб, деб топилган эди.

photo_2020-05-06_22-52-03

Айнан ушбу ғалаба Санжар Турсуновга Германияда бўлиб ўтадиган Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)