Ўзбек футболчиси Европа майдонларини кўзламоқда

“Уфа” жамоасининг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов мавсумга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мақсад – Европа лигасида тўп суриш               

Суҳбат давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси жорий мавсумдаги мақсадлари катта эканини алоҳида таъкидлади. Айниқса, у жамоасининг Еврокубокларга йўлланма олишига ишонмоқда.  

- Мен ўз салоҳиятимни кўрсатиб, кўп учрашувларда ғалаба қозонмоқчиман. Европа лигасида тўп суришни истайман. Насиб қилса, шундай бўлишига  умид қиламан. Ўқув-машғулот йиғинимиз оғир бўлди. Кейинчалик ҳаммаси жойига тушиб кетади, - деди Остон Ўрунов.  

5407213_1

Жамоадошлардан хурсанд

- “Уфа”да ҳаммаси жойида. Мени барчаси қаноатлантиради. Жамоадошларим зўр йигитлар экан. Мени жуда яхши қабул қилишди. Вадим Евсеевни ҳам яхши мураббийлигини билдим. Унинг иш услуби менга ёқди, - дейди ўзбекистонлик футболчи.

1579176998_1579177072

Юртга қайта олмай қолди

Остон Ўрунов коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганида Уфада қолди. Ўзи буни қуйидагича изоҳлади.

 - Мен чегара очиқлигида юртимга қайтишга улгуролмай қолдим. Кейин Уфада қолишга тўғри келди, - дейди Ўрунов.

unnamed_14

19 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи “Уфа” таркибига 2020 йилнинг 10 февралида қўшилган. Transfermarkt маълумотларига қараганда, унинг трансфери уфаликларга 200 минг еврога тушган. Ҳамюртимиз янги жамоаси таркибида учта учрашувда ўйин ўтказди ва “Уфа”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

Остон Ўрунов Ўзбекистон чемпионатларида 2017-2019 йиллар давомида “Навбаҳор” жамоасида ўйнаган ва 51 та учрашувда 3 та гол урган. Кейин “Локомотив” сафига қўшилган футболчи 13 та марта майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.

41301acf-8671-4ad4-aebf-8037f28f7b25

Ўрунов “жанг”га тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Rahmatillaev
07/06/2020 16:30
Остон сани Навбахор мухлислари унутмайди сан камида Ангиляда ўйнашга лойиқсан.