Ўзбек футболчисини сўраб, Европа, Осиё ва Россиядан телефон қўнғироғи тинмаяпти!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Франция вице-чемпиони “Ланс”га ўтишга яқин тургани мухлису мутахассислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Беларуслик журналистлар “Энергетик-БГУ”да Абдуқодирга устозлик қилган Павел Родненокдан ўзбек футболчиси ҳақидаги маълумотларни сўради.

1689190167

- Ҳамма Ҳусановнинг қандай ўйнаётганини кўриб турибди. У ҳақиқатан яхши ўйнаяпти. Абдуқодирнинг қайси хусусиятлари уни чемпионатнинг энг зўр марказий ҳимоячисига айлантирди?

- Ҳусановнинг салоҳияти ва имкониятлари қай даражада катталигини англаш қийин. Биз унинг иқтидорини эллик фоизга яқинини оча олдик. Ҳусанов Европа даражасидаги футболчи. Жисмоний жиҳатдан зўр ривожланган. Тезкорлик сифатларининг барчасини яхши ўзлаштирган. Айниқса, бирданига тезлашнинг ҳадисини олган.

Майдонда ҳаракатларни олдиндан кўра олиш қобилиятини аъло даражада ривожланган. Ҳақиқий жангчи. Характери жуда мустаҳкам. Подкатга уста. Дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Психологик барқарор. Меҳнаткаш ва мақсад сари интилувчан йигит.

 Биз у билан индивидуал тарзда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажардик, ҳимоянинг ҳамма жиҳатини кўриб чиқдик. Мен у билан икки йил ишлаган мураббий сифатида аниқ айта оламанки, Абдуқодир Беларусь чемпионатининг энг зўр ҳимоячиси.  

- 19 ёшли болада шунча сифат қандай жамланган бўлиши мумкин?

- Ривожланиши ёшига яраша эмасдек кўринади. Абдуқодир 2021 йилги мавсумда “Энергетик-БГУ”да фақат машғулотларда қатнашиб юрди. 18 ёшга тўлмагани боис, чемпионатда иштирок эта олмасди. Ана ўша пайтда унда ўйнаш истаги ва бунинг учун зарур бўлган мустаҳкам саломатлиги бор эди. Яъни, устун жиҳатлари отаси – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Ҳикмат Ҳошимовдан ўтган. Техник ва тактик таълимни биздан ўрганди.

- Унинг иқтидорини ривожлантиришга тўғри келдими?

- Худди шундай. Биз ҳар доим ўйинчиларнинг имкониятларини текшириб чиқамиз. Қайтариқ бўлса ҳам айтаман, Абдуқодирнинг салоҳияти улкан. Бошидан унинг қандай даражага етиши аниқ эди. Фақат мураббийлар штаби у билан қандай ишлашига боғлиқ эди.

- Биринчи машғулотининг ўзида мураббийларни ҳайратга солгани ростми?

-  Ҳа, ўшандаёқ ҳаммаси кўриниб турганди. Ўша машғулотда мен ҳимоячилар билан ишлагандим. Ўшанда у мени саволларга кўмиб ташлади. Саволлари чуқур ва ўткир эди. Ўшанда Абдуқодир ҳимоячининг ҳаракатларига доир барча деталларни билиб олишга уринаётганини тушуниб етгандим.

- Машғулот юкламаларини қандай кўтарган?

- Ҳаммаси зўр ўтган. У билан ишлаш роҳат.  

- Ҳусанов функционал вазифаларини уддалашдан ташқари, антиқа жарима зарбасига ҳам эга...

- Ҳақиқатан шундай. Ностандарт ва жуда зўр зарбаси бор. Айтиш керакки, у ўсмирлик чоғида ўз юртида таянч ярим ҳимоячиси бўлган. Уни марказий ҳимоячи сифатида биз кашф қилдик. Натижасини кўриб турибсиз.

- У баҳорда Осиё кубогида ва кейин Аргентинадаги жаҳон чемпионатида қатнашди. Бу мусобақалардан қай даражада қайтди?

- Чарчаган эди. Биринчидан, у ерда жуда катта психологик босим бўлган. Шунинг учун ҳам икки ҳафта фақат ўйинчини тиклашга ҳаракат қилдик.

- У ҳозирги ва аввалги ҳимоячиларидан кимни эслатади?

- Ҳеч кимни эслатмайди. Унинг ўзига хос ўйин услуби бор. Шунинг учун ҳам уни кимгадир қиёслай олмайман. Бошқаларда қайсидир бир сифат алоҳида ажралиб турса, Абдуқодирда ҳамма хусусиятлар порлаб туради. Бу - Абдуқодир Ҳусанов ва у ҳеч кимга ўхшамайди.

- “Ланс” варианти қаердан пайдо бўлди?

- Мен буни билмайман. Яқинда ўтган жаҳон чемпионатида кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўша мусобақадаги ўйини туртки бўлгандир. Аниқ айтишим мумкин бўлган маълумот шуки, йил бўйича уни сўраб қўнғироқ қилишди. Қўнғироқлар, Европадан, Осиёдан, Россиядан эди. Улар бу ҳимоячига характеристика беринг, деб сўрашарди.

- Ҳусанов Шаҳбоз Умаров каби қувноқми, ёки Жасур Яхшибоев ва Бобур Абдухолиқов каби камтаринми?

- У Бобурдек камтар. Жуда тарбияли. Ота-онасига раҳмат.

- Рамазон ойида Ҳусанов рўза тутдими?

- Ҳа. У барча арконларни бажаради. Албатта, унга жуда қийин бўлди, мен буни кўрдим. Лекин кучли характери ва мақсад сари интилувчанлиги туфайли буни ҳам уддалади.

gettyimages-1256567914-612x612

- Тил масаласи қандай?  Ҳар ҳолда Ўзбекистондаги ёш авлодда тил масаласида тўсиқ бор...

- Бошида шундай бўлди. Ҳозир ҳаммаси жойида. У рус тилида яхши гапира олади ва ҳамма гапни тушунади.

- Абдуқодирнинг “Ланс”га ўтаётгани “Энергетик-БГУ” мураббийлар штабининг яхши ишлашига яна бир исбот, десак бўладими?

- Биз Ҳусановга салоҳиятини очишга ёрдам бердик. Агар Абдуқодир “Энергетик-БГУ” ўйинчиси бўлмаганида, балки ҳозирги даражасида порлай олмасди.  Мураббийлар штаби эса, нима қилиши керак бўлса, шуни бажарди. Аввал-бошдан Ҳусанов экстра-классдаги ўйинчилиги маълум эди. У олмос эди. Фақат унга ишлов берилмаганди. Биздан талаб қилингани у билан ишлаш эди ва биз худди шундай қилдик.

Суперклуб Шомуродов масаласида безовта бўляпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirjalol Saidazimov
14/07/2023 09:20
Энди уялинглар, умуман журналист этикетига амал қилмаяпсилар, ҳеч бўлмаса шу интервью манбасини кўрсатинглар.