Ўзбек кикбоксинг асосчиларидан бири хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди ёхуд "Биллур" лигаси ғолиби аниқланди

Пойтахтимизда ўзбек кикбоксингига тамал тошини қўйганлардан, ушбу яккакураш оламида “Амаки” номи билан машҳур бўлган  Шокир Зокиров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 7 ёшдан 15 ёшга қадар бўлган кикбоксингчилар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 15 та клуб тарбияланувчилари иштирок этган турнир якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни “Биллур” жамоаси, 2-ўринни “Ғишткўприк” клуби ва ниҳоят шоҳсупанинг учинчи поғонасидан “Бек Шоҳ” клуби аъзолари ўрин олди.

Мазкур турнир мобайнида катталар ўртасида “Биллур” лигаси чемпионлик камари учун ярим профессионал йўналишда жанглар ҳам бўлиб ўтди. Ушбу лига мусобақасида 8 та энг кучли кикбоксингчилар ягона титул учун рингга кўтарилишади. Бу жанглар ҳар бир вазн тоифасида алоҳида бўлиб ўтади. Бу сафар -60 кг вазндаги спортчилар ўртасида уюштирилди. Икки кун давом этган мазкур лига баҳслари якунида “Бек Тўпи” клуби аъзоси Бекзод Муродов барча рақибларини мағлуб этиб, ушбу камар соҳибига айланди.

photo_2020-01-13_11-34-59

photo_2020-01-13_11-37-39

photo_2020-01-13_11-37-55

photo_2020-01-13_12-03-26

кик

кик1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!